Сурхондарёда тўсатдан юриб кетган "Камаз" 5 кишини босиб кетди, улардан 3 нафари вафот этди

авг 27 / 2018

alt

Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида юк машинаси беш кишини босиб кетди, деб хабар беради ИИВ матбуот хизмати.

Ҳодиса 24 август куни содир бўлган. Қизириқ туманида яшовчи шахсга тегишли “КАМАЗ-5410” русумли юк автомашинаси Бойсун тумани ҳудудидаги баландликда турган вақтида тўсатдан юриб кетиб, шу ерда бўлган беш нафар инсонни босиб кетган.

Натижада улардан уч нафари жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган, яна икки нафари эса тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *