Тадбиркорларга Тошкент шаҳар ҳокимияти захирадаги ҳамда бўш ерларни давлат шерикчилиги асосида ажратади

июл 13 / 2018

alt

 

14 июль куни 12:00дан 15:00га қадар пойтахт ҳокимлиги биносида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга масъул идоралар раҳбарлари ҳамда тадбиркорлар ва хорижий инвесторлар иштирокида учрашув ўтказади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

"Мазкур тадбирнинг муҳим бир натижаси сифатида пойтахтимизда  тураржой биноларини қуришни режалаштирган тадбиркорларга лойиҳалари тасдиқдан ўтгач, Тошкент шаҳар ҳокимияти захирадаги ҳамда бўш ерларни давлат шерикчилиги асосида ажратади. Бунда давлат шерикчилигининг аҳамияти шундаки, тураржой биноларининг қурилиши тугатилгач, давлатга уларни сотишдан тушган даромаддан фоиз тўланмайди, балки умумий хонадонларнинг 10-15 фоизи ҳокимлик тасарруфига ўтказилади ва улар етим, ногирон, кам таъминланган, боқувчиси йўқ, уй-жойга муҳтож одамларга тақдим этилади. Бу билан ҳам шаҳримиз ободончилигига ҳисса қўшилади, ҳам кўнгли яримларнинг эҳтиёжи қондирилади", дейилади хабарда.

Биринчидан, бу тажриба аллақачондан бери бор, иккинчидан, девелоперлар қурилган уйларнинг 10-15 фоизини ҳокимият ихтиёрига бериши етарли эмас, улар боғча, мактаблар ҳам қуриш мажбурияти бўлиши лозим. Чунки девелоперлар уй қуриш ва сотиш жараёнида шаҳар инфраструктурасига - коммунал соҳага. ижтимоий секторга жуда катта нагрузка-юклама яратишяпти.

 

UZ24: ХАБАР ВА ЯНГИЛИКЛАРНИ TELEGRAM'ДА ҲАМ КУЗАТИБ БОРИНГ

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *