Тарбиячи қизчанинг устига қайноқ шўрвани тўкиб юборган. Буни раҳбариятдан сир тутган боғча мудираси ишдан олинди

июл 17 / 2018

alt

Яқинда Мактабгача таълим вазирлигига таълим муассасаси ходимларининг эҳтиётсизлиги туфайли юзи 2 ва 3-даражали куйган ҳамда чап қоши атрофи кесилган боланинг ота-онасидан мурожаат келди. Тушлик бериш олдидан тарбиячи ёрдамчиси чопиб келаётган қизчани кўрмай қолиб, у билан тўқнашиб кетган. Натижада боланинг устига қайноқ шўрваси бор идиш ағдарилиб кетган. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги Facebook’даги саҳифасида хабар қолдирди. Хабарда бу воқеа қаерда юз бергани айтилмаган, илова қилинган суратга кўра, мактабгача таълим муассасасининг номи – "Қуёшча".

МТМ маъмурияти содир бўлган воқеага нисбатан мутлақо бефарқ муносабатда бўлган: тез ёрдам чақирилмаган, даволаниш вақтида тарбиячи ҳам боғча мудираси ҳам боланинг аҳволи билан қизиқмаган, мудира боланинг ота-онаси билан учрашмаган, айбдорларни жазоламаган, келажакда бундай ҳодисаларга йўл қўймаслик чораларини кўрмаган. Боз устига, ушбу факт мудира томонидан туман мактабгача таълим бўлими раҳбариятидан сир тутилган. 

Вазирлик хабарига кўра, боғча мудираси эгаллаб турган лавозимидан четлаштирилди. Ҳозир болалар боғчаси ходимларининг ўз касбларини қай тарзда эгалланлиги даражаси ўрганилмоқда.

Олти яшар қизчанинг ота-онаси ва улар мурожаат қилган тиббий муассаса шифокорлари боланинг соғлиги қисқа муддатларда қайта тикланиши учун барча зарур сайъ-ҳаракатларни амалга оширдилар, дейилади хабарда. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *