Tashkent City лойиҳасига Жанубий Корея компанияси $50 млн йўналтиради

авг 16 / 2018

alt

Tashkent City ХИМ дирекцияси ва Жанубий Кореянинг Bomi Engineering&Construction Co Ltd ихтисослашган қурилиш компанияси 15 август куни инвестиция шартномасини имзолади. Бу ҳақда Халқ сўзи маълум қилмоқда.

Bomi Engineering&Construction Co Ltd компанияси Tashkent City ХИМнинг янги инвесторига айланди ва офис биносини қуради. Корея компанияси ушбу лойиҳага $50 млн йўналтиради.

Компания 2021 йилда кўп қаватли офис биносини қуришни якунлаш ниятида.

Ўзаро манфаатли ҳамкорлик бўйича музокаралар 2017 йилнинг декабрь ойида Ўзбекистон президентининг Жанубий Кореяга ташрифидан сўнг бошланди.

Ушбу лойиҳа барча хоналар “ақлли” технологиялар билан жиҳозланиши ва “А” синфига мос келишини назарда тутади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *