Tashkent City қурилаётган ҳудуддаги маҳаллалар аҳолисига янги уйлардан квартиралар таклиф этилди

дек 25 / 2017

alt

Tashkent City халқаро ишбилармонлик маркази қурилиши муносабати билан пойтахтдаги бузилаётган Ўқчи ва Олмазор маҳаллаларида доимий истиқомат қилаётган фуқаролар уларнинг яшаш жойларини бузиш ишлари бошлангунга қадар турар жой билан таъминланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимияти ахборот хизмати маълум қилади.

Фуқаролар ўз хоҳишига кўра Яшнобод туманидаги янги уйлардан (кўчиб ўтгунларига қадар турар жой ижараси учун товон пули билан таъминланади) ёки иккиламчи турар жой бозоридаги квартиралардан танлашлари мумкин. Шу мақсадда Яшнобод туманида 1155 та квартирали 21 та кўп қаватли турар жойлар қуриш учун ер участкалари ажратилган. Кўп қаватли уйлар қурилиш ишларининг якунлаш муддати 2018 йилнинг май-июнь ойларига белгиланган.

Тошкент шаҳар ҳокимининг 28 ноябрдаги қарорига мувофиқ, қисқа муддатда фуқароларни кўчириш ва турар жойларни бузиш масаласини ҳал этиш яъни, кўчирилиш керак бўлган оилалар учун янги қурилаётган кўп қаватли уйлар битгунга қадар (7−8 ой) оилаларни вақтинча Тошкент шаҳрида ижара асосида яшаши учун Tashkent city ХИМ Дирекцияси ҳисобидан хар бир оилага 11,2 млн.сўм миқдорида пул маблағи ажратилиши кўзда тутилган.

Бунда фуқароларга янги қурилаётган уйлардан хонадон (под котлаван) ва пул маблағлари ажратиш уларнинг ёзма равишдаги розиликларидан сўнг Шайхонтохур туман ҳокимлиги томонидан кафолатланган мажбуриятини расмийлаштириш асосида амалга оширилмоқда. Бошқа уй-жойни олиш истагини билдирган оилаларга ижтимоий нормадан келиб чиққан ҳолда иккиламчи бозоридан уй-жойлар олиш ишлари ҳам амалга оширилмоқда, дейилади ҳокимлик хабарида.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *