Термизлик адашган фуқаро Афғонистондан Ўзбекистонга олиб келинди

авг 29 / 2018

alt

ДХХ кўмаги билан Афғонистондан Термизлик Гулрухсор Ҳайитова Ўзбекистонга олиб келинди. Бу ҳақда "Ёшлар" телеканалининг "Давр" информацион дастурида лавҳа берилди.

1988 йилда Термиз шаҳрида туғилган Г. Ҳайитова турмуш ўртоғи 1987 йилда Термиз шаҳрида туғилган Зоҳид Бегимқулов билан 2011 йилда ишлаш учун Россияга кетади.

У ерда Зоҳид Бегимқулов бирга ишлаган танишлари орқали Ўзбекистон Ислом ҳаракати террористик ташкилотига қўшилиб қолади. Шундан сўнг икки нафар фарзанди билан Гулрухсор ҳам турмуш ўртоғига эргашади.

Кўп ўтмай бузғунчи кучларнинг даъвати ва турмуш ўртоғининг қистови билан Россия орқали Озарбайжонга сўнг Эронга ва у ердан Покистонга ўтиб, жанггарилар сафига қўшилади. Бироқ Покистон ва Афғонистон ҳудудларидаги жанггарилик ҳаракатлари ҳамда саргардонликлар эру хотинни бир-биридан айирди.

Аниқроғи 2012 йилнинг август ойида Зоҳид Бегимқулов навбатдани жанггарилик ҳаракатида аянчли ўлим топди. Эрининг вафотидан кейин Гулрухсор такрор турмуш қуришга мажбур бўлади. Иккинчи турмушидан ҳам 2 нафар фарзанд кўради.

Фарзандлари билан саргардонликда юрган Гулрухсор Ҳайитова ДХХ ҳамда Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрида жойлашган Ўзбекистон Республикаси Консуллиги кўмаги билан мамлакатимизга қайтарилди.

Видео:

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *