ТИВ Жанубий Кореяда калтакланган ўзбекистонлик талаба ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

авг 02 / 2018

alt

Ўзбeкистон Ташқи ишлар вазирлиги Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба маҳаллий иммиграция хизмати ходимлари томонидан калтакланганига нисбатан муносабат билдирди.

“2018 йилнинг 16 июль куни Кёнгсанг провинциясида (Корея Республикаси) маҳаллий иммиграция органлари ходимлари ва Ўзбекистон фуқароси ўртасида юз берган можаро ҳақида қатор Жанубий Корея ва Ўзбекистон ОАВда тарқатилган мақолалар муносабати билан Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти мазкур масала юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Сеул шаҳридаги Элчихонаси консуллик бўлимига ҳеч қандай мурожаат келиб тушмаганини хабар қилади.

Бироқ ОАВ хабарларини инобатга олиб, Элчихона томонидан мазкур масаланинг барча жиҳатларини ўрганиш чоралари кўрилмоқда. Мавжуд ҳолат билан танишиш ва зарурият туғилганда, консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш учун Чхонвон шаҳрига (Сеул шаҳридан 400 км узоқликда жойлашган) Элчихонанинг консуллик ходими жўнатилди”, дейилади хабарда.

Аввалроқ UZ24’да Жанубий Корея иммиграция хизмати ходимлари томонидан ўзбекистонлик талаба калтаклангани ва машинага солиб олиб кетилгани ҳақидаги видеохабар берилганди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *