ТИВ: Ўзбекистон фуқароси Россияда кекса аёлни ёнғиндан қутқаргани учун медалга тавсия этилди

фев 14 / 2018

alt

Москва вилояти Софрино қишлоғида 31 январь куни юз берган ёнғин чоғида Ўзбекистон фуқароси Нуриддин Қирғизов олов ичида қолган уйни кўриб Россия фуқароси бўлган кекса аёлга ёрдам бериш учун ўт ичига кирди ва натижада ўзи жароҳатланди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги элчихонаси маълумотига таяниб Ташқи ишлар вазирлиги хабар қилади.

Нуриддин Қирғизов — 1976 йил 7 ноябрда Самарқанд вилоятида туғилган. Ҳозирги вақтда унга Москва вилояти Пушкино шаҳрида жойлашган профессор В.Н.Розанов номидаги туман шифохонасида (Марказий туман шифохонаси) тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. У реанимация бўлинмасидан травматология бўлинмасига ўтказилган. Элчихонанинг консуллик бошқармаси ходими шифохонада Қирғизов билан учрашди.

Пушкино шаҳри маъмурияти хабарига кўра, Ўзбекистон фуқароси Н.Қирғизов қахрамонона ҳаракати ва Россия фуқаросини ёнғиндан қутқаргани учун медалга тавсия этилди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *