"Тошкент" халқаро аэропортининг янги учиб келиш терминали ишга тушди (+фото)

июн 15 / 2018

alt

15 июнь куни Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортининг янги учиб келиш терминали ишга туширилди.

Соатига 1200 нафар йўловчига хизмат кўрсатиш имконига эга бўлган янги бинонинг ишга туширилиши йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини сезиларли даражада оширади ҳамда мамлакатга киришдаги зарурий текширув жараёнидан ўтишни тезлаштиради.

alt

alt

Ҳозирда янги муҳандислик-технологик ускуналар билан жиҳозланган ушбу терминалда йўловчилар учун барча шарт-шароитлар яратилган. Жумладан, “қизил” ва “яшил” йўлаклар, 4 юк лентаси, 24 паспорт назорати пункти, виза таъминоти пункти, 2 валюта айирбошлаш шаҳобчаси, 2 Duty Free магазини ва иккита кафе-бар мавжуд. Авваллари паспорт назоратидан ўтиш вақти 15-20  дақиқани ташкил қилган бўлса, ҳозирда бу жараён 7-10 дақиқада амалга оширилади.

alt

alt

alt

“Тошкент” халқаро аэрпортининг янги учиб келиш терминалида 4 юк лентаси ўрнатилган. Ленталарнинг ҳар бири 50 метрдан иборат бўлиб, йўловчиларнинг юкларини олиш жараёнига сарфланадиган вақтини сезиларли даражада тежаш имконини беради. Шунингдек, бинода Wi-fi тармоғи ишлаб турибди, йўловчиларга шу ернинг ўзида сим карта сотиб олиш ва такси буюртма бериш имконияти яратилган.

alt

alt

alt

alt

Шу билан бирга, янги терминал Жанубий Кореянинг Сеул шаҳридан учган, илк самолётни қабул қилди.

alt

alt

alt

alt

alt

И.Каримов номидаги “Тошкент” аэропортида 4 йўловчи терминали, 2 учиш-қўниш йўлаги, турли русумдаги самалётлар учун 101 тураргоҳ мавжуд. Пойтахт аэропортидан 10 маҳаллий ва 40 дан ортиқ халқаро йўналишларда қатновлар амалга оширилади.

alt

alt

alt

alt

alt

alt

Эслатиб ўтамиз, дастлаб, 4,798,76 метр квадратга тенг майдонга эга бўлган маҳаллий авиайўналишлар терминалининг эски биноси 1997 йилда қурилган. Соатига 300 йўловчига хизмат кўрсатиш имконига эга бўлган мазкур бино маҳаллий йўналишларда парвоз қилувчи йўловчиларининг учиб кетиш-келиш учун мўлжалланган эди. 2012 йилда Тошкент-3 янги терминалини ишга туширилгандан сўнг ушбу бино эксплуатациядан чиқарилди.

alt

 UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *