Тошкент Халқаро Вестминстер университетининг талабаси Туризмни ривожлантириш қўмитаси раиси ўринбосарининг в.б. лавозимига тайинланди

авг 08 / 2018

alt

Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Акбаров Саидакбархон Тоҳир ўғли Туризмни ривожлантириш қўмитаси раиси ўринбосарининг в.б. лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Давлат туризмни ривожлантириш қўмитасининг матбуот хизмати маълум қилди.

Ушбу лавозимга Саидакбархон Акбаров 29-июн куни Олмазор туманида бўлиб ўтган мажлисда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан номзод сифатида таклиф этилди. Бунга сабаб Саидакбархон ўз нутқи давомида туризм соҳасини ривожлантириш бўйича амалий таклифлар билдирди.

Акбаров Саидакбархон ҳозирда Тошкент Халқаро Вестминстер университетининг бизнес бошқаруви факультетида тўртинчи курс талабаси. Ёш эканлигига қарамасдан, у таълим ва касбий ривожланиш соҳасидаги тадбиркорлик фаолияти тажрибасига эга, шу билан бирга Ёшлар Иттифоқининг ёш тадбиркорлар лойиҳаси аъзоси.

2013 йилдан 2018 йилгача Акбаров Саидакбархон таълим марказлари тармоғини бошқарган. Шунингдек, у ИТБ фонди инвестиция жалб қилиш танловида ўзининг онлайн таълим дастури билан иштирок этган.

Акбаров Саидакбархон ёшлар ҳаётида фаол иштирок этади. У Германиянинг Гамбург шаҳрида бўлиб ўтган БМТнинг халқаро конференцияларида қатнашган.

Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитасида Акбаров Саидакбархон ёшлар туризмини ривожлантириш ва инновацион ғоялари, смарт туризм жорий этиш, шунингдек, таълим хизматларини такомиллаштириш билан шуғулланади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *