Тошкент метро бекатлари ва жамоат жойларида умумий ҳожатхоналарни ташкил қилиш бўйича таклиф билдирилди

авг 06 / 2018

alt

"Менинг фикрим" порталида Тошкент метро бекатлари ва бошқа жамоат жойларида умумий ҳожатхоналарни ташкил қилиш ҳақида жамоавий мурожаат пайдо бўлди.

Бугунги кунда пойтахтимиз аҳолиси кўпайиб бораётганини ҳисобга олиб, улар учун қулай шарт-шароитлар яратишга катта эътибор қаратилмоқда. Бироқ жамоат жойларида умумий ҳожатхоналарни ташкил қилишга етарлича эътибор қаратилмаяпти. Замонавий талабларга жавоб берадиган ҳожатхоналар барпо қилиш нафақат халқимиз учун, балки юртимизга ташриф буюраётган меҳмонларимиз учун ҳам қулайлик яратади. Ёши улуғ кишилар, болалар ва беморлар бу борада зарурат туғилганда анчагина ноқулай аҳволда қолишади. Оддий хожатхоналар билан бирга хорижий давлатларга ўхшаб чақалоқларни йўргаклаш хоналари, имконияти чекланган кишилар учун махсус ҳожатхоналар барпо этилса, нур устига аъло нур бўлар эди, дейилади мурожаатда.

Ғояни амалга оширишда ҳожатхоналарни аввало метро бекатларида қуришдан бошлаш кераклиги таклиф этилмоқда. Метро бекатларидан ташқари бошқа жамоат жойларида ҳам шундай типдаги ҳожатхоналар қуриш, шунингдек, уларда хизмат кўрсатиш сифатига, санитария-гигиена ҳолатига қаттиқ эътибор бериш лозимлиги айтилган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *