Тошкент пропискаси учун ҳужжатларни қалбакилаштирган фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилди

авг 24 / 2018

alt

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида ҳужжатларни қалбакилаштириш жинояти бўйича тергов олиб борилмоқда, деб хабар беради пойтахт ИИББ матбуот хизмати.

Маълум бўлишича, 28 ёшли А.О. 22 август куни Тошкент шаҳрига доимий рўйхатга ўтиш учун ички ишлар органларига мурожаат қилган. У Соғлиқни сақлаш вазирлиги номидан илтимоснома, 1-сонли Интернат уйи номидан маълумотнома ва буйруқларга имзо ҳамда муҳрларни қалбакилаштиргани аниқланган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 228-моддаси (“Ҳужжатлар, муҳрларни қалбакилаштириш”) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *