Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев бошчилигидаги делегация Германияга жўнаб кетди

сен 11 / 2018

alt

Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев бошчилигидаги делегация Германияга жўнаб кетди, деб хабар бермоқда Халқ сўзи.

Ушбу ташриф Тошкент ва Берлин ўртасида дўстона алоқалар ўрнатилганига 25 йил тўлиши муносабати билан амалга ошириляпти.

Германиядаги учрашувлар давомида бизнес ва дўстона муносабатларни ривожлантириш борасида музокаралар ўтказилиши, хусусан, “Daimler-Benz” корхонаси, “Haerf Recycling Center” маиший чиқиндиларни қайта ишлаш компанияси раҳбарияти билан учрашувлар уюштириш кўзда тутилган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *