Тошкент шаҳрида бир кунда 8 нафар фоҳиша қўлга олинди

июл 29 / 2018

alt

2018-йилнинг 27-июлдан 28-июль санасига ўтар кечаси Тошкент шаҳрида олиб борилган тунги патруллаш тадбирлари вақтида 8 нафар аёл фоҳишалик билан шуғулланишда гумонланиб қўлга олинган. Ўрганиш ишлари натижасида аниқланишича, уларнинг бари аввал ҳам Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 190 моддаси (Фоҳишалик билан шуғулланиш) билан жавобгарликка тортилган бўлган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар қилди.

Тадбир давомида аёлларнинг шахси, турар жойи ва рўйхатдан ўтган манзили аниқланди ҳамда тиббий кўрикдан ўтказилди. Бундан ташқари, енгил табиатли аёллар билан суҳбатлар ўтказилди. Мулоқот чоғида бу йўлга кириб қолишларига сабаб бўлган омиллар ва уларни қийнаб келаётган муаммолари ўрганилди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *