"Тошкент-Термиз-Тошкент" йўналишида электропоезд қатнови йўлга қўйилди

мар 22 / 2018

alt

20 мартдан “Тошкент–Қарши-Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган электропоезд “Тошкент-Термиз-Тошкент” йўналишида қатнай бошлади. Бу ҳақда "Ўзбекистон темир йўллари" ахборот хизмати хабар беради.

Қатновлар ҳафтада 6 кун, сешанба кунидан бошқа барча кунларда амалга оширилади.

Тошкентдан соат 08.50 да жўнайдиган 4-сонли электропоезд соат 20.16 да Термиз вокзалига, Термиздан соат 06.50 да ўнайдиган 3-сонли электропоезд соат 18.44 да Тошкент вокзалига кириб келади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *