Тошкент вилоятида 11-синф ўқувчиси мактабдошини пичоқлаб қўйди

сен 04 / 2018

alt

Жорий йилнинг 1 сентябрь куни Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида ўқувчи мактабдошини пичоқлаб қўйди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилди.

6-сонли ўрта мактабнинг 11-синф ўқувчиси Т.Б. Меъморлар кўчасида жойлашган “Дилдора” тўйхонаси орқа томонида ўзаро жанжал туфайли шу ўрта мактабнинг 10-синф ўқувчиси И.Ш.га пичоқ билан жароҳат етказган.

Натижада И.Ш. жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. Т.Б. қўлга олинган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *