Тошкент вилоятида фуқаронинг уйидан 8 кг марихуана топилди

сен 05 / 2018

Похожее изображение

Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида 26 август куни ички ишлар ходимлари томонидан ўтказилган “Қорадори-2018” тадбири давомида Халқобод маҳалласида яшовчи Э.А.нинг уйи омборхонасидан марихуана топилган. 

ИИВ матбуот хизматидан маълум қилинишича, аниқланган гиёҳвандлик воситаси миқдори 8 кг 6,1 г га тенг бўлиб, далилий ашё сифатида олинган. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.   

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *