Тошкент вилоятида ўзбек ва инглиз тилларида ахборот берувчи 100 дан ортиқ йўл кўрсатгичлари ўрнатилди

сен 04 / 2018

alt

Тошкент вилоятида туризм инфратузилмасини яхшилаш, хусусан, йўловчи сайёҳларнинг кўзланган манзил бўйлаб тўғри ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида йўл кўрсатгичлари ўрнатишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

alt

Вилоят туризмни ривожлантириш департаментидан маълум қилишларича, “Бектемир – Чирчиқ – Ғазалкент – Чорвоқ“, “Бектемир – Юқори Чирчиқ – Ғазалкент – Чорвоқ“, “Чорвоқ“ эркин туристик зонаси ва вилоятнинг туристлар оқими юқори бўлган йўллари бўйлаб ўзбек ва инглиз тилларида ахборот берувчи 100 дан ортиқ йўл кўрсатгичлари ўрнатилган.

alt

Маълумотларга кўра, Бўстонлиқ туманида 10 йўналиш бўйлаб 62 туристик маскан жойлашган бўлиб, мазкур туристик объектларга олиб борувчи 370 километр масофадаги йўллар бўйлаб ҳам йўл белгиларини ўрнатиш ишлари якунланган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *