Тошкент йўлларида 4 кечада 1698 та қоида бузилди

авг 29 / 2018

alt

24-27 август кунлари тунги вақтда ўтказилган профилактик чора-тадбирлар натижасида Тошкент шаҳрида 1 698 та йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши ҳолатлари қайд этилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар қилди.

Жумладан, 53 нафар ҳайдовчи маст ҳолатда машина бошқарган бўлиб, уларнинг орасида 39 ёшли И.Нафосат (“Ласетти”, 01 Ж 130 WА), 30 ёшли Р.Наргиза (“Спарк”, 01 С 822 ЙА), 44 ёшли Р.Отабек (“Нексия-3”, 01 708 ҲФА), 28 ёшли Х.Элёржон (“Матиз”, 01 Й 807 ПА) ва 27 ёшли Р.Бахтинур (“Спарк”, 01 Э 842 ОА) бор.

63 ҳайдовчи эса транспорт воситасини тегишли ҳужжатларсиз бошқаргани маълум бўлди.

11 ҳайдовчи тегишли рухсатномасиз машина ойналарини қорайтиргани аниқланди. 30 ёшли М.Хаитмат (“Ласетти”, 01 838 ЗЭА) ва Р.Асатулла (“Спарк”, 01 Й 765 ЗА) шулар жумласидан.

3 нафар ҳайдовчи ЙПХ ходимларининг қонуний талабларини бажармаган.

30 нафари эса светофорнинг қизил чироғига бўйсунмаган.

Шунингдек, 188 ҳайдовчи йўл белгиларига амал қилмаган бўлса, 524 нафари хавфсизлик камарларини тақмагани аниқланган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *