Тошкентда 11000 АҚШ долларини пуллаган шахсга жиноят иши қўзғатилди

сен 25 / 2018

– C. ҳар бир АҚШ долларини 7970 сўмдан ҳисоблаб, 11000 АҚШ долларини 87,7 млн сўмга сотган

– Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда

alt

Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро C. ҳар бир АҚШ долларини 7970 сўмдан ҳисоблаб, 11000 АҚШ долларини 87,7 млн сўмга сотган вақтида ушланди. Бу ҳақда Бош Прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.

Ундан 11000 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро C. га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *