Тошкентда аёлнинг юзига кислота сепганлар ушланди

авг 29 / 2018

alt

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида шу йил 29 июнь куни номаълум шахслар Чилонзор 11-даҳасида безорилик оқибатида  Л.К. исмли аёлнинг юзига кислота суюқлигини сепиб юбориб, жароҳат етказиб, воқеа жойидан яширинган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилди.

Л.К. эса касалхонага ётқизилган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Олмазор туманида яшовчи Н.А., Ш.Н., Д.А. ва Ҳ.А.лар содир этганликлари аниқланиб, қўлга олинган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *