Тошкентда дарахтга урилган "Нексия" салонида қисилиб қолган йўловчига ёрдам кўрсатилди

сен 10 / 2018

9 сентябр куни соат 21.35 да Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Буюк Ипак йўли кўчасида “Нексия” русумли автоулови бошқарувини йўқотиб йўл четидаги дарахтга урилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси тезкор навбатчисига хабар келиб тушган, деб маълум қилади ФВВ матбуот хизмати.



Ушбу хабарга асосан бошқарма Қутқарув отрядининг қутқарувчилари воқеа жойига етиб бориб, “Нексия” салонида қисилиб қолган йўловчи Р.М. ни зудлик билан махсус асбоб-анжомлар ёрдамида чиқариб олишди ва тиббиёт ходимларига топширишди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *