Тошкентда ер ости чиқиндихонаси пайдо бўлди

июл 18 / 2018

Тошкент шаҳрида чиқиндиларни вақтинча ер остида сақловчи махсус қутилар ўрнатилади. Бу ҳақда "Халқ сўзи" маълум қилди.

Қайд қилинишича, чиқинди қутисининг ичида 1100 литр ҳажмга эга контейнер жойлашган. Агар қутилардан бири чиқинди билан тўлган бўлса-ю, унга ахлат тўла челак ушлаб олган ҳолда яқинлашсангиз, тўла қутининг қизил чироғи ёниб, ёнидаги контейнерга ўтишингиз ҳақида огоҳлантириш беради.

Энг қизиғи, ушбу чиқинди қутилари қуёш батареялари ёрдамида ишлайди. Шунингдек, улар жойлашган ҳудудни тасвир олишга мўлжалланган кузатув камералари ҳам ўрнатилган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *