Тошкентда ер усти ўтиш жойларида тезлик 30 км/соатгача пасайтирилади

авг 13 / 2018

alt

Тошкентда ижтимоий объектлар (мактаблар, мактабгача таълим муассасалари, институтлар, поликлиникалар) ва одамлар оммавий равишда тўпланадиган жойлар (парклар, савдо-кўнгилочар марказлари, бозорлар, театрлар, стадионлар, концерт заллари, масжидлар, черковлар, тўй тантаналари ўтказиш жойлари, бизнес марказлар, супермаркетлар) олдидаги ер усти ўтиш жойларида тезликни

— ҳар бир ҳаракат томони учун 3 ва ундан кўп полосалар бўлган ҳолда 50 км/соатгача;
— ҳар бир ҳаракат томони учун 1 ёки 2 ва ундан кўп полосалар бўлган ҳолда 30 км/соатгача пасайтириш таклиф қилинди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар беради.

Шунингдек, ҳокимли таклифи билан ҳаракатланувчи томонларнинг ҳар бири учун 2 ва ундан ортиқ миқдордаги полосалар мавжуд бўлган барча йўл усти пиёдалар ўтиш жойларида сфетофорларининг мажбурий равишда ўрнатилади.

Барча ер усти ва ер ости пиёдалар ўтиш йўлларини эскалатор, лифт ва пандуслар борлиги жиҳатидан инвентаризациядан ўтказилади. Бунда барча ер усти пиёдалар ўтиш йўлларида эскалатор, пандуслар ва лифтларнинг бор бўлиши (имконияти чекланган кишилар учун), барча ер ости ўтиш йўлларида имконияти чекланган кишилар учун пандусларнинг мавжуд бўлиши мажбурий талаб эканлигини ҳисобга олинади.

Барча пиёдалар ўтиш светофор объектларини қолган вақтни тескарисига ҳисобловчи таймерли светофор объектларига босқичма-босқич алмаштирилади.

Барча тоннел, кўприк, йўл ўтказгич, эстакадалар олдида, шунингдек, айланма ҳаракатланиш жойларида “Дастлабки йўналиш кўрсаткичларини” ўрнатиади.

Ҳаракат тиғиз бўлган чорраҳалар ва уч ҳамда ундан кўп ҳаракат полосаларига эга йўлларни чеккадаги ўнг полосадан икки босқичда ўнгга тўсиқларсиз бурилишни кўзда тутувчи белгилар ва йўл разметкаси билан жиҳозланади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *