Тошкентда ўтган рекорд палов тадбиридан сўнг Кореядаги ресторанда ошга бўлган талаб ошди

сен 12 / 2017

alt

Кореядаги ўзбек таомлари ресторанида паловга бўлган талаб кескин ошди. Бу ҳақда ошпаз Баҳриддин Чустий Facebook’даги саҳифасида хабар қолдирди.

"Бугун Кореядаги Lazzat ресторани раҳбари телефон қилиб, Гиннес ошидан кейин савдоимиз бир неча баробарга ошди, одамлар ўша Гиннесга кирган ошни ейиш учун 'оқиб' келмоқда дедилар", - деб ёзган Баҳриддин Чустий.

"Шундай маълумотларни эшитиб сарфлаган вақт ва умримиз зое кетмаганига хурсанд бўлар экансан", - дея қўшимча қилган ошпаз.

8 сентябрь куни Тошкентда “O‘zbegim” фестивали доирасида дунёдаги энг катта  7 тоннаю 360 кг миқдорда палов тайёрланди ва у "Гиннесснинг рекордлари китоби"га киритилди. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *