Тошкентда хотинини ижтимоий тармоқда ҳақорат қилган инсонга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

сен 12 / 2018

alt

Тошкентда хотинини ижтимоий тармоқда ҳақорат қилган инсонга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Ички ишлар органларига Нигора Р. (барча номлар ўзгартирилган) исмли аёл шикоят қилади.

Унинг айтишича, ўзаро жанжалдан сўнг эри — 35 ёшли Аҳрор Б. ижтимоий тармоқда хотинининг номидан саҳифа очиб, унинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирловчи маълумотлар жойлаган.

Айни пайтда Аҳрор Б.га нисбатан  ЖКнинг 140-моддаси («Ҳақорат қилиш») бўйича жиноят иши қўзғатилган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *