Тошкентда лицей директори ва унинг ўринбосари пора олаётган вақтида қўлга тушди

авг 14 / 2018

alt

Тошкент шаҳар ИИББнинг ахборот беришича, Олий таълим муассасаларидан бирининг қошидаги Академик лицей директори – 36 ёшли Й.Алишер ва унинг ўринбосари – 49 ёшли М.Алишер 2 000 АҚШ доллари эвазига ушбу таълим даргоҳига ўқишга олиб кириб қўйишни ваъда бергани ҳақида ҳуқуқ-тартибот органларига маълумот келиб тушган.

Шунга кўра Мирзо Улуғбек тумани прокуратураси ва Тошкент шаҳар ИИББ ЖҚБ Иқтисодий хавфсизлик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими томонидан тезкор тадбир режаси ишлаб чиқилиб, гумонланувчи шахслар талаб қилинган хорижий валютани олаётган вақтда қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 210-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов иши олиб борилмоқда ва гумонланувчиларнинг шу турдаги бошқа жиноий ишларга алоқадорлиги ўрганилмоқда. Суриштирув натижаларига кўра жиноятнинг асл сабаблари ва омилларига аниқлик киритилади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *