Тошкентда Марказий Осиё халқаро экология форуми бўлиб ўтади

июн 04 / 2018
alt

5-8 июнь куни Тошкент шаҳрида Марказий Осиё халқаро экология форуми (МОХЭФ) бўлиб ўтади. Тадбир ҳар йили анъанавий тарзда 5 июнь куни нишонланадиган Жаҳон атроф-муҳитни ҳимоялаш кунига бағишланган.

«Атроф-муҳитни ҳимоялаш ва барқарор ривожланиш борасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш» мавзусида ўтадиган форум Ўзбекистон Ҳукумати, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Марказий Осиё минтақавий экология маркази (МОМЭМ) томонидан ташкил этилган.
 
Форумнинг мақсади - минтақани барқарор ривожлантириш стратегиясини биргаликда шакллантириш ва давлат, ривожлантириш бўйича халқаро ташкилотлар, илмий доиралар, фуқаролик жамияти ва бизнес ўртасида мулоқотни мустаҳкамлашга кўмаклашишдан иборат. 
 
Тадбирнинг расмий очилиш маросими 5 июнь куни Hyatt RegencyTashkent меҳмонхонасида бўлиб ўтади. Унда Марказий Осиё ва Афғонистоннинг экология бўйича идоралари, халқаро ташкилотлар, хорижий давлатлар вакиллари ҳамда форум ташкилотчилари сўзга чиқишади.
 
МОҲЭФ-2018 нинг асосий мавзу йўналишлари қуйидагилардан иборат:
Қўриқланадиган табиий ҳудудларнинг биохилма-хиллигини сақлаш ва уларнинг тармоғини ривожлантириш;
Қаттиқ маиший чиқиндиларни комплекс бошқариш;
Қайта тикланувчи энергия манбалари ва энергосамарадорлик.
 
Шунингдек, форум доирасида 5 июнь куни дастлабки Ихтисослаштирилган кўргазма ва экологик тоза технологиялар бизнес-форуми Green Ecology Technologies Central Asia – GETCA-2018 бўлиб ўтади. Кўргазма Арманистон, Венгрия, Германия, Италия, Хитой, Корея Республикаси, Россия, Ўзбекистон, Франция, Чехия Республикаси, Латвия ва Швейцариянинг “яших технологиялар” соҳасидаги 40 дан ортиқ машҳур ишлаб чиқувчилари ва ишлаб чиқарувчиларини бирлаштиради.
 
Кўргазмада қуйидагилар намойиш этилади: қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш учун махсус техника; ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишнинг соф технологиялари; қайта тикланувчи энергия ва эгергосамардорлик технологиялари.
 
Форум қайта тикланадиган энергетикани ривожлантириш, чиқиндиларни қайта ишлаш ва умуман, табиатни ҳимоя қилиш учун пировад ва эҳтимолий инвестицион ечимларни аниқлаш, ҳамда муҳокамалар натижасига кўра қабул қилинадиган ҳаракатларнинг мувофиқлаштирилишига ва уларни глобал экологик кун тартиби билан боғлашга эришишга кўрмак беради. 
 
Маълумот учун: тадбир бўйича барча маълумотларни CAEIF 2018 мобиль иловасидан олиш учун, уни App Store ва Play Marketдан юклаб олиш мумкин.
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *