Тошкентда машинасида чиқиб кетиб бедарак йўқолганлар топилди

сен 12 / 2018

alt

Хориж ва маҳаллий электрон нашрларда «Тошкентда икки ой мобайнида 6 нафар автоҳаваскор йўқолди» сарлавҳаси остида материаллар эълон қилинди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мазкур материалларда кўрсатиб ўтилган барча шахсларнинг турар жойи аниқланган. Улар ҳозирда уйларида, яқинлари даврасида. Бундан фақат такси ҳайдовчиси Дилмурод В. истисно: у жиноий жавобгарликка тортилган.

Жумладан, Mercedes-Benz машинасида 2 сентябрда уйдан чиқиб кетган ва оиласи томонидан 9-сентябрда қидирувга берилган Боситхўжа Б. эртаси куни Сергели туманидан топилди. Ўз қилмишини у уйдагилар билан келишмовчилик сифатида изоҳлади.

Уйдан 1 августдан чиқиб кетган ва 6 сентябрда қидирувга берилган Matiz ҳайдовчиси Иброҳим У. эса 3 кундан сўнг Оҳангарондан топилди. 36 ёшли эркакнинг айтишича, танишларидан қарздор бўлиб қолган ва машинани маст ҳолда бошқаргани учун белгиланган жаримани тўлаши керак бўлган.

Nexia хизмат автомобилида 9 августда чиқиб кетиб, на уйдагилари, на иш берувчилари билан боғланган Дадахон Н. Бухорода, «шахсий юмушлари» билан юргани аниқланди. У 18 августда Тошкентга қайтди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *