Тошкентда йўловчи автобуси ёниб кетди

авг 30 / 2018

29 август соат 20:17 атрофида Тошкент шаҳрида 131-йўналиш бўйича қатновчи Merсedes-Benz Low Conecto маркасидаги йўловчи автобуси ёниб кетди.

Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, 12-сонли автосаройга қарашли автобусга Олмазор туманидаги “Зиёлилар” бекати ёнида ўт кетган. Воқеа жойига 20:22 да иккита ўт ўчириш расчёти етиб келган. Ёнғин соат 20:26да бартараф этилган. 

Ёнғин автобуснинг мотор бўлимида юз берган. Тахминларга кўра автобуснинг ёнилғи тизимидаги носозлик сабаб бўлган. Ёнғин оқибатида жароҳатланганлар йўқ.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *