• Бугун: Сешанба, октябр 16, 2018

Тошкентда йўқолиб қолган 9 ёшли қиз Mega Planet'дан топилди

авг 30 / 2018

alt

29 август куни ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида 9 ёшли Робия Элтоеванинг йўқолиб қолганлиги ҳақидаги хабар тарқалган эди.

Юнусобод туманида яшовчи қиз уйидан тахминан соат 12:00 да ахлат тўккани чиқиб кетиб, қайтиб келмаган, деб хабар беради пойтахт ИИББ.

Орадан бир соат ўтгач, фарзандининг йўқлигидан хавотирга тушган ота-она 102 рақамига қўнғироқ қилган.

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан зудлик билан тезкор-қидирув тадбирлари амалга оширилиб, бир неча дақиқа ичида Робиянинг қаерда эканлиги аниқланган.

Маълум бўлишича, Робия уйга қайтаётганида дўстларини учратиб қолган ва ота-онасини хабардор қилмасдан, улар билан айлангани Mega Planet савдо-кўнгилочар марказига борган. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *

Мулоҳазалар