Тошкентдаги Турин политехника университети ходимлари тўкилган баргларни йиғувчи қурилма ихтиро қилишди

окт 28 / 2016

alt 

Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ходимлари коммунал хўжалигида фойдаланиладиган тўкилган баргларни йиғувчи қурилма ихтиро қилдилар.

Ихтиронинг асосий вазифаси ҳар қандай участкаларда баргларнинг ҳолатидан қатъий назар, уларнинг минимал сарф-ҳаражат билан сифатли йиғиб олинишини таъминлайдиган қурилма яратишдан иборат бўлди.

Тўкилган баргларни йиғувчи қурилма иккита таянч ғилдирак воситасида юрадиган замбилғалтак кўринишида бажарилган. У устига вентильятор ўрнатилган таянч қисмга эга бўлиб, вентильятор ҳаво ўтказгич воситасида замбилғалтакнинг олд қисмида ўрнатилган сўрувчи насадка ва чиқинди йиғувчи қопча билан боғланган, дея хабар беради Интеллектуал мулк агентлиги матбуот хизмати.

Қурилма муаллифлари Шарипов Конгратбай, Бердимуратов Парахат ва Абдивахидов Абдишукурларга патент берилди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *