Тошкентга кираверишда арт-объектлар ўрнатилади

сен 04 / 2018

alt

Яқин орада Термиз-Тошкент йўли бўйича (М-39) пойтахтга кириб келувчи меҳмонларни Тошкент шаҳри меҳмондўстлиги рамзи бўлган янги арт-объектлар “кутиб олади”.

“Тошкент” ёзуви тикланади, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ. Шу атрофдаги маҳаллаларда яшовчиларнинг билдиришича, у ўтган асрнинг 60-йилларида пайдо бўлган. Бетондан ясалган ушбу ёзув анча вақтдан буён асл кўринишини йўқотганди: цемент кўп жойларда синиб кетган, сувоқ тушиб кетган, ҳарфлар эскириб кетган. Архитектор Георгий Григорьянц 1974-1975 йилларда ишлаган, мозаика билан безатилган ва ёзув тўғрисида ўрнатилган ёдгорлик тоши ҳам қайта тикланиши керак. Бундан ташқари, туташ ҳудудни тартибга солиш талаб этилади.

alt

ИИББ ва Тошкент ҳокимлиги ташаббуси билан ишчи гуруҳ тузилди, унга тегишли мутахассислар киритилди ҳамда улар жойида “ташриф қоғози”нинг янги лойиҳасини ишлаб чиқишди. Ижодий гуруҳ ғоясига кўра, махсус чироқлар туфайли “Тошкент” сўзи қоронғи тунда ҳам ёрқин кўринади. Ёзув ортида металл конструкциялар пайдо бўлади, уларда ҳам чироқлар бўлади. Конструкцияларда Тошкентнинг энг машҳур архитектура мажмуалари ва бинолари тасвирланади.

Ёдгорлик тоши қайта тикланади, унинг атрофидаги майдон тартибга келтирилади ва йўл плиткалари пайдо бўлади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *