"Тоштрансдиспетчерхизмат" ходимасини ҳақоратлаган ҳайдовчи қўлга олинди

сен 12 / 2018

alt

Facebook ижтимоий тармоғида автобус бекатида турган машина ҳайдовчиси ўзини “Тошшаҳартрансхизмат” ходими деб таништирган аёлни ҳақорат қилаётгани тасвирга олинган видео пайдо бўлди.

Видео роликда автобус бекатида тўхтаб турган “Матиз” автомашинасини кўриш мумкин.

Ўзини “Тошшаҳартрансхизмат” ходими деб таништирган аёл автомашина ҳайдовчисидан нега бекатда турганини, бу қонунга зид эканлигини, зудлик билан четга чиқиб туришини сўрайди.

Бунга жавобан “Матиз”нинг ҳайдовчиси аёлни тинимсиз ҳақоратлай бошлайди. У ҳатто ташкилот ходимига қўл ҳам кўтаради.

Сўкинишдан чарчамаган “Матиз” ҳайдовчисидан қочган аёл бекатга келган автобусга чиқиб олади. Шунда ҳам ҳайдовчи аёлни тақиб этиб, йўловчиларнинг олдида уни ҳақоратлайди, қўллари билан уятсиз қилиқлар қилади.

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати маълум қилишича, ҳайдовчи қўлга олинган. 

У Зангиота туманида яшовчи 26 ёшли Ҳикматулла М. бўлиб чиққан.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-6-моддаси (Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиши), 135-моддаси (Йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган ҳужжатлари бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқариши — ҳайдовчилик гувоҳномаси талони бўлмагани учун)да кўзда тутилган ҳуқуқбузарликлар ҳақида баённома тузилди.

Бундан ташқари, Шайхонтоҳур тумани маъмурий ишлар бўйича суди томонидан Ҳикматулла М. Маъмурий жавобгарлик кодексининг 183-моддаси (Майда безорилик) бўйича айбдор деб топилди ва унга беш сутка муддатга маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Видео:

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *