Туркияга фохишалик учун юборилаётган 3 нафар аёл аэропортда тўхтатиб қолинди

авг 25 / 2018

alt

15 август куни Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда жиноий гуруҳнинг Самарқанд халқаро аэропорти орқали 3 нафар аёлни Туркияга юборишга уриниш ҳолатининг олди олинди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар қилади.

Маълум бўлишича, жиноий гуруҳ аъзоси бўлган самарқандлик Р.Б. одам савдоси жиноятидан мўмай даромад орттириш ниятида Навоий вилоятидан бўлган уч нафар чет давлатида ишлаш истагида бўлган, моддий муҳтож, ишсиз ва турмушидан ажрашган аёлларни топиб, уларни уй ишлари ёки савдо дўконларида сотувчи бўлиб ишлаш ҳақидаги алдовлар билан Туркия давлатига жўнатиб, уларни  фоҳишаликда эксплуатация қилишни мақсад қилган. Унга бу ишни жиноий шериги ҳозирда Туркия давлатида яшаётган онаси Р.М. буюрганини ва юборилаётган уч нафар аёлни Истанбул шаҳрида Р.М. кутиб олишини маълум қилган. Р.Н. аёлларни жўнатиш арафасида уларга Туркияга боргандан сўнг бадал пули сифатида 6000 АҚШ доллари ишлаб беришини шарт қилиб қўяди ва аёлларга фоҳишаликда ишлашга кетаётганликларини билдиради.   

Бундан хабар топган аёллар Туркияга кетиш фикридан қайтишларига қарамасдан, Р.Н. уларни “Сизларнинг ҳар бирингиз учун алоҳида чипта расмийлаштирилган, агар фикрингиздан қайтсангиз сарфланган ҳаражатларни қоплашингизга тўғри келади” деб фикрларини ўзгартиради. Ўтказилган тезкор тадбирда Р.Н. қўлга олинди.

Ҳозирги кунда Навоий вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *