"Қарши-Китоб" темир йўл линиясида электропоездлар техник синови бошланди

авг 25 / 2018

alt

Қарши-Китоб темир йўл линиясини модернизация қилиш ва электрлаштириш лойиҳаси тўлиқ ниҳоясига етказилиб, темир йўл линиясида электропоездлар синови бошланди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ахборот хизмати хабар қилади.

Умумий узунлиги қарийиб 124 километрдан иборат бўлган ушбу йўналишда вокзаллар  янгидан қурилиб, станциялар реконструкция қилинди. 2 та кўприк, 20 га яқин сунъий иншоот бунёд этилди. Мавжуд темир йўллар  модернизация қилиниб, атрофини панжара билан ўраш ишлари амалга оширилди. Бундай бунёдкорлик ишларига 100 га яқин замонавий техника, 300 нафардан зиёд тажрибали мутахассислар жалб қилинди. Лойиҳа доирасида режалаштирилган 94 км масофага темир бетон устунлари ўрнатиш, уларга консоллар илиш, контакт симлари тортиш каби барча ишлар тўлиқ якунланди. Бундан ташқари ўтган вақт мобайнида 1 та ним тортиш станцияси ҳам қуриб ишга туширилди.

Бугун Қарши-Китоб йўналишида илк бор электровоз ҳамда "Афросиёб" электропоезди ҳаракатлантириб техник синов бошланди. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *