Учтепа туманидаги қорақоғоз ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлди

сен 07 / 2018

alt

Тошкент шаҳар Учтепа туманида Тошкент ҳалқа автомобиль йўлида жойлашган «Махсустранс» ҳудудидаги томга ёпиладиган рулонли материал — қорақоғоз ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда  Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

ИИББ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси Куч ва воситаларни бошқариш марказига ёнғин ҳақида 6 сентябрь куни 16:14 да хабар келиб тушган. 16:18 да воқеа жойига ИИББ ЁХБнинг 4 та жанговар отряди етиб келган. Ёнғин 16:36 да тўлиқ бартараф этилган.

alt

Ёнғин оқибатида «Газель» русумидаги автомашина, маҳсулотларнинг ва цех биносининг бир қисми ёниб кетган. Бир киши кичик куйиш жароҳатларини олган. Қурбонлар йўқ. Ёнғин сабаби ва етган зарар суммаси ўрганилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *