Уддабурон тадбиркорнинг 8 миллиард сўм солиқ тўламаганлиги фош бўлди

авг 07 / 2018

alt

8 млрд 303 млн сўм. Бу “Таргед Металл” масъулияти чекланган жамиятининг бюджетга тўлаши лозим бўлган солиқ ва мажбурий тўловлар миқдори.

Жамият раҳбари Содиқ Ҳасанов атайлаб аввалдан ишни чигаллаштиришни пухта ўйлаб қўйган эди. Бузоқнинг югургани сомонхонагача, деганларидек, унинг бу режаси узоқ давом этмади, дейилади “Халқ сўзи” хабарида.

Жамият раҳбари Содиқ Ҳасанов Сурхондарё вилояти Ҳурлик маҳалласида доимий рўйхатда бўлиб, Тошкент шаҳар Чилонзор тумани 20-даҳа, 1-уй, 30-хонадонда яшаб келган. Корхонасини эса Фарғона вилояти, Учкўприк туманида давлат рўйхатидан ўтказган. Фаолиятини эса Тошкент вилояти, Юқори Чирчиқ туманида олиб борган.

Калаванинг учини чигаллаштирган жамият раҳбари 2014-2016 йиллар давомида амалга оширган молиявий фаолиятини солиқ солиш объектларидан яшириб келди. Унинг қилмишларини Юқори Чирчиқ тумани прокуратураси фош этди. Масъулияти чекланган жамияти раҳбарига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаларига мувофиқ жиноий иш очилди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *