Қўқон – Марғилон – Андижон йўналишидаги электричка кунига икки марта қатнай бошлайди

авг 15 / 2017

alt

Аввал хабар берганимиздек, 8 августдан Қўқон – Марғилон – Андижон йўналишида электричка қатнови йўлга қўйилди. 

Йўналиш бўйлаб ҳаракатланиш вақти жами 3 соату 10 дақиқани ташкил этади. 7 та вагондан иборат электричка бир вақтнинг ўзида 330 нафар йўловчини ташиш имконига эга, деб хабар қилади "Ўзбекистон темир йўллари" ахборот хизмати.

Поезд эрталаб соат 06:22 да Қўқон вокзалидан жўнаб, соат 9:12 да Андижон вокзалига етиб боради. Йўл давомида электричка Қақир, Фурқат, Олтиариқ, Марғилон, Қува ва Асака бекатларида ўртача 2 дақиқадан тўхтаб ўтади. Поезднинг Андижондан жўнаш вақти соат 16:45 да, Қўқонга соат 19:30 да етиб боради. 

Хабарда қайд этилишича, жорий йилнинг октябр ойидан бошлаб электричка қатновларини кунига икки маротаба амалга ошириш режалаштирилган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *