Қўқон ва Андижон ўртасида электропоезд қатнови йўлга қўйилди

авг 09 / 2017

alt

8 август куни Қўқон, Марғилон ва Андижон шаҳарлари ўртасида электропоезд қатнови йўлга қўйилди, деб хабар қилади ЎзА. 

Давлат раҳбари жорий йил 22-23 июнь кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида Қўқон, Марғилон ва Андижон шаҳарлари ўртасида электричка қатновини йўлга қўйиш бўйича мутасаддиларга топшириқ берган эди.

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти томонидан ушбу йўналишлар учун 5 электричка модернизация қилинди. Вагонларга кондиционер, замонавий ўриндиқлар ўрнатилди. Хориждан яна 10 электропоезд келтириш режалаштирилган. Ҳар бир электричка 6 вагондан иборат. 

Қайд этилишича, биринчи синов муддатида қатнайдиган поездлар енгил автомобилга нисбатан 40 дақиқа тезроқ манзилга етиб бормоқда. Поезд соатига 120 километр тезликда ҳаракатланади. Бағдод, Олтиариқ тумани, Марғилон шаҳри, Қува тумани ва Асака шаҳрига тўхтаб ўтади. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 
  • Мехмон
    09 август 2017, 09:29

    Яшасин! Гуллаб-яшнаётган Ватаним Ўзбекистондан, Андижонимдан айланай! Доимо тинчлик хотиржамлик бўлсинртимизда. Юртимизга кўз тегмасин. Ҳамиша юртимиз, барча вилоятларимиз гуллаб-яшнасин!

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *