Қўқонда қалбаки шампунларни ишлаб чиқарган "тадбиркор"лар жазога тортилди

фев 16 / 2016

alt

Аммо шампунларининг асл нусхалари ишлаб чиқариладиган Тошкент шаҳридаги  “Baw-invest” МЧЖ раҳбарлари жамоа ҳуқуқ ва манфаатлари бузилаётганлигини пайқаб қолишди. Улар А.Ҳасанов билан учрашиб, унинг ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари  бозорда ушбу маҳсулотга бўлган талабга салбий таъсир қилишини айтиб огоҳлантиришди. А.Ҳасанов эса  “тирикчилик”ни баҳона қилиб, устига-устак, уларга ўз таклифини ҳам билдирди:

– 15 минг АҚШ доллари берсангиз, – деди у. – Ишни тўхтатиб, дастгоҳларни сизга бераман. Шунда  сизнинг ҳам, менинг ҳам муаммом ҳал бўлади. Ҳаражатларим қопланади.

2014 йил октябр ойида “келишув” амалга ошди.  Дастгоҳ ва жиҳозлар ўрнига берилган пулнинг 12 минг долларига А. Ҳасанов “Спарк” русумли автомашина сотиб олиб, бошқариб юрди. Лекин вақт ўтган сари яна эски  “ҳунар”ини қўмсаб, берган ваъдаси ёдидан чиқди. 2015 йил бошларида  синфдош ўртоғи Ҳасан Юсуповни ҳам бу ишга жалб қилиб, Хитойдан  яна икки дона  дастгоҳ келтириб, шампунларини биргаликда ишлаб  чиқаришни бошлади. Яна бундан воқиф бўлган “Baw-invest” ташкилоти  ходимлари бир неча бор бу икки устамон “тадбиркор” қилаётган иш  қонунга хилоф эканлигини тушунтирдилар.  Огоҳлантиришларга қарамай, синфдошлар ноқонуний ишларини тўхтатишмади.  Охир-оқибатда  барча харажатларни қоплаш ва дастгоҳларни харид қилиш ҳақидаги келишув  яна қайта амалга оширилди. Улар товарларни ишлаб чиқаришда  фойдаланиб келган  19 722 дона бўш шампун идишлари  ва 11 116  дона қопқоқлари, 3 дона пресс қолипларни  “Қўқон” чойхонаси  автомашиналар туриш  жойида   МЧЖ ходимига 15000 АҚШ долларига  ўтказиб, пулни олган вақтларида, ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан жиноят устида қўлга олинди.

Суриштирувлар давомида соҳта махсулотларни ишлаб чиқариш жойи аниқланиб, кўздан кечирилганда Ўзбекистон тумани  Амирқулмерган  қишлоғи  ҳамда Учкўприк  тумани Тўқсонқовун  қишлоғида яширин ишлаб чиқаришга  оид 2100 дона “BBC” номли , 2000 дона “Нayat”   номли шампун ёрлиқлари, 227 дона шампун идишлари  ва 8800 дона  дона қопқоқлар,  750 дона “Нayat” номли қоғоз қутилар, 4100 литр  28 та идишларда бўлган ярим тайёр шампун суюқликлари, 648 дона сотиш учун  тайёрлаб қўйилган  “Нayat”   шампунлари, 2 дона дастгоҳлар  жами 56618,8 минг сўмга баҳоланган  товар-моддий бойликлар  ашёвий далил тариқасида олинди.

Қўқон шаҳар  давлат санитария  эпидемиология  назорат марказининг  хулосасига кўра,  ашёвий далил тариқасида олинган шампунлар  истеъмолчиларнинг  ҳаёти ва соғлиги хавфсизлиги  талабларига жавоб бермаслиги аниқланди.

Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар суди судланувчи А.Ҳасанов ва Ҳ.Юсуповлар  жиноий тил бириктириб, истеъмолчиларнинг ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлиги талабларига  жавоб бермайдиган товарларни сотиш мақсадини кўзлаб,  ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш  ёҳуд ўтказиш  жиноятини содир этганлигини қайд этди ва уларга  Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига асосан  ҳар ойлик иш ҳақининг  20 фоизини давлат даромадига  ушлаб қолган ҳолда, 2 йилга аҳлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлади. 

Манба: “Фарғона ҳақиқати” газетаси

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *