Қирғизистонда юз берган портлашда жабрланганлар Ўзбекистонга олиб келинди

фев 23 / 2018

alt

20 февраль куни Қирғизистон Республикаси Жалолобод вилояти, Қўчқор ота шаҳридаги хусусий кафеда табиий газдан фойдаланиш қоидаларига риоя қилмаслик оқибатида чақнаш содир бўлганлиги, натижада жабрланган 4 нафар фуқародан 3 нафари Ўзбекистон фуқароси эканлиги маълум қилинган эди.

Ушбу маълумот асосида Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Фавқулодда вазиятларда бошқарув маркази томонидан тезкор чоралар кўрилиб, Қирғизистонлик ҳамкасблар билан жабрланганларни шифокорлар назоратида Ўзбекистонга олиб келиш бўйича музокаралар олиб борилди. 22 февраль куни соат 14:00 да улар Ўзбекистонга олиб келинди, деб хабар беради ФВВ матбуот хизмати.

Ҳозирда жабрланган фуқаролар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Андижон ва Наманган вилоят филиалларига жойлаштирилган ва улар билан зарурий тиббий муолажалар ўтказилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *