Умиджон Салимов «Ўзавтосаноат» бошқарув раиси этиб тайинланди

авг 25 / 2017

alt

Умиджон Салимов «Ўзавтосаноат» АЖ бошқарув раиси этиб тайинланди. Компания матбуот хизмати ушбу хабарни UZ24 га тасдиқлади.

Салимов бу лавозимда «Ўзбекистон ҳаво йўллари»га раҳбар этиб тайинланган Улуғбек Рўзиқуловнинг ўрнини эгаллади.

2017 йилнинг апрель ойидан буён Салимов «Ўзавтосаноат» Техник сиёсати ва маҳаллийлаштириш бўйича бошқарув раиси ўринбосари бўлиб ишлаб келаётганди. 2013-2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим маркази директори, Ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *