Ун ва нон харид килиш бўйича компенсация кимларга тўланади?

сен 18 / 2018

Похожее изображение

2018 йил 1 октябрдан бошлаб кам таъминланган оилаларга ун ва қолипли нон харид килиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш учун энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси тўланади. Бу ҳукуматнинг 13 сентябрдаги қарори билан белгиланган.

Ҳужжатга кўра, компенсация ёшга доир, ногиронлик бўйича нафақа, боқувчисини йўқотганлик пенсияси ва нафақаси (ҳар бир боқимандага), болалигидан ногирон булган 16 ёшдан катта шахсларга нафақа, ногирон бўлган 16 ёшгача болаларга нафақа, шунингдек, ёшга доир пенсиянинг белгиланган микдоридан кам пенсия ва нафақа бўйича ҳар бир нафақа олувчига; бола икки ёшга тўлгунга қадар уни парвариш қилиш бўйича нафақа олувчи ҳар бир оила, ўзини ўзи бошқариш органлари орқали моддий ёрдам олувчи кам таъминланган оилаларга берилади.

2018 йил 1 октябрдан бошлаб 14 ёшгача фарзандлари бўлган оилаларга болалар сонидан келиб чиққан ҳолда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан белгиланадиган нафақа энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан қуйидаги миқдорларда тўланади:

  • бир нафар фарзанди булган оилага - 60 фоиз;
  • икки нафар фарзанди булган оилага - 100 фоиз;
  • уч нафар ва ундан куп фарзанди булган оилага - 140 фоиз.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *