Қонунчилик палатаси депутати ЙТҲ оқибатида вафот этди

июл 09 / 2018

alt

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Турсунов Собит Ахмадович Сирдарё вилоятида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳаётдан кўз юмди, деб хабар беради "Халқ сўзи".

Фожиа у сув танқислиги бўйича муаммоларни ўрганиш мақсадида Самарқанд вилоятига хизмат сафари билан кетаётган пайтда юз берган. 

Турсунов Собит Ахмадович 1973 йил 10 июль куни Самарқанд вилояти, Жомбой туманида таваллуд топган эди. У  1994 йилда Самарқанд қишлоқ хўжалик институтини, 2012 йили Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *