Қорақалпоғистонда ўғриликда гумонланган шахсни қўлидан осиб қўйган фуқаро жавобгарликка тортилади

авг 02 / 2018

alt

2 август куни UZ24'да Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний туманидаги “Шоббоз” ҳафталик деҳқон бозорида ўғриликда гумонланган шахснинг арқон билан қўлларидан бозор кириш дарвозаси устунига осиб қўйилгани хақида хабар берилган эди.

Ушбу ҳодиса юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ берган маълумотга асосаланиб, ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси расмий маълумот берилди.

Воқеа 1 август куни соат 6.00лар атрофида фуқаро У.А. томонидан содир этилган.

Фуқаро У.А. бозор ҳудудида савдо қилувчи одамлар томонидан ўғирлик содир этганликда шубҳаланиб ушлаб турилган фуқаро Д.Н.ни қўлларини арқон билан боғлаб, бозорнинг кириш дарвозаси устунига осиб қўйган.

Шундан сўнг фуқаро Д.Н.нинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини камситувчи ҳаракатлар содир этган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро У.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 229-моддаси (Ўзбошимчалик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фуқаро Д.Н.нинг ўғрилик жиноятини содир этган ёки этмаганлиги юзасидан терговда аниқлик киритилади ва бу ҳақда тергов якунига кўра қўшимча ахборот берилади, дейилади хабарда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *