Қорақалпоғистонда ёмғир ва кучли шамол оқибатида дўконлар ёниб кетди

авг 11 / 2018

alt

Қорақалпоғистоннинг Манғит шаҳри Халқлар дўстлиги ва Буюк Турон кўчалари кесишмасида жойлашган савдо дўконларида 11 август куни тонг соат тахминан 4:40 атрофида ёнғин содир бўлган, дея хабар бермоқда ЎзА.

Амударё туман ЁХБ бошлиғи Ҳ.Матяқубовнинг маълум қилишича, ушбу манзилга ўт ўчириш машиналари соат 4:43 да етиб бориб, кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин қуршаб олиниб, соат 6:28да тўлиқ бартараф этилган ҳамда бошқа савдо дўконлари ва қўшни биноларига тарқалишининг олди олинган.

Ёнғин оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Аммо ёнғин 2 нафар тадбиркорга тегишли дўкон биноларини қуршаб олгани сабаб 180 квадрат метр бинолардаги озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари, жиҳозлар ёниб кетган.

Мазкур ҳодиса шу куни ёққан кучли ёмғир ва юқори тезликда эсган шамол туфайли электр тармоқларида рўй берган қисқа туташув оқибатида содир бўлгани тахмин қилинмоқда. Ҳозирда ёнғин етказган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *