Қорақалпоғистонда юз берган автоҳалокатда беш киши вафот этди

июл 12 / 2018

alt

 

Қорақалпоғистон Республикасининг Элликқалъа туманида 11 июль куни Беруний туманида яшаган Ш.Б. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинани “Бўстон-Беруний-Чолиш-Урганч” йўлининг 3-км.да ҳайдаб кетаётиб, қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган Беруний шаҳрида яшаган О.С. бошқарувидаги “Кобальт” русумли автомашина билан тўқнашув содир этган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилди.

Натижада “Нексия” ва “Кобальт”  автомашинасининг ҳайдовчилари жароҳат олиб воқеа жойида, йўловчилари И.З., М.М. ва З.Ж.лар эса касалхонада вафот этганлар. Шунингдек, “Нексия” автомашинасининг яна 1 нафар йўловчиси Н.В. касалхонага ётқизилган.

 

UZ24: ХАБАР ВА ЯНГИЛИКЛАРНИ TELEGRAM'ДА ҲАМ КУЗАТИБ БОРИНГ

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *