Қорақалпоғистонлик олим бархан қумдан ғишт тайёрлаш усулини ихтиро қилди

авг 03 / 2017

alt

Ўзбекистон Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими илмий ходими, химик-олим Шарибай Туремуратов бархан қумдан силикат ғишт тайёрлаш усулини ихтиро қилди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Ушбу янги ихтиро, яъни силикат ғишт асосан оҳак (15%) ва республикада жуда кўп миқдордаги бархан қуми (85%) асосида олинади. Силикат ғишт формаси, ўлчамлари ва фойдаланиш турлари бўйича керамик ғиштдан фарқ қилмайди. Совуққа чидамлилиги ва деворларда иссиқликни сақлаш хоссалари керамик ғишт билан бир хил. Силикат ғишт 250х120х65 мм ўлчамларида тайёрланади. 

Силикат ғиштни ишлаб чиқиш учун 2 баравар кам ёқилғи, 3 баравар кам электр энергияси, 2,5 баравар кам ишчи кучи ишлатилади ҳамда унинг баҳоси 25-35% фоизга арзон.

Бугунги кунда янги ғишт турининг апробация ва лаборатория тажриба намунаси мавжуд бўлиб, яқин вақтлар ичида мазкур ғиштнинг ҳар хил маркадаги тажриба-синов намуналари олинади ва амалиётда фойдаланишга тадбиқ қилинади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *