Урганч аэропорти қачон очилиши маълум бўлди

июл 26 / 2018

alt

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Урганч халқаро аэропортининг техник сабаблар ва ҳарорат режими бўйича 16 июлдан вақтинча ёпилиши хақида хабар қилган эди.

Урганч аэропорти 10 август куни очилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Хоразм вилояти ҳокими в.б. Фарҳод Эрманов ўзининг Facebook’даги расмий саҳифасида маълум қилди.

Ҳозирда Урганч халқаро аэропортида сунъий учиш-қўниш йўлагининг асфальт қопламасини алмаштриш бўйича таъмирлаш ишлари жадаллик билан давом этмоқда. Бу ерда таъмирлаш ишлари “Хоразмйўлқурилиш” унитар корхонаси томонидан 24 соат давомида 50дан ортиқ махсус техниклар ёрдамида олиб борилмоқда. Хоразм вилояти ҳокимлиги ва Урганч халқаро аэропорти маъмурияти вақтинчалик ноқулайлик учун йўловчилардан узр сўрайди, - дейилади хабарда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *